АсосийJamiyat

Бухорода Коронавирусга чалинган фуқарога компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

'Бухорода Коронавирусга чалинган фуқарога компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Т. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, ўзини юқори турувчи давлат ташкилотида ишлашини айтиб, ундан коронавирус инфекциясига чалинган опаси Г.Ф.га танишлари орқали 40 млн сўм компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  Бу ҳақда "Даракчи"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди. 

Шунингдек, терговга қадар текширувда, Г.Т. фуқаро У.дан 2 000 АҚШ доллари ва фуқаро М.дан 750 АҚШ долларини олиб, уларни “Лукойл” компаниясига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар