АсосийJinoyat

Фарғонада 5 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Фарғонада 5 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

 Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг маълум қилишича, унда фуқаро Ш.Т. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Н.У.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар