7 сентябрь куни соат 00:50 ларда, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Мирзаобод тумани, Мирзачўл МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.М. “Нексия-3” русумли автомобилда, тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, йўлнинг бурилиш жойида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган.
Натижада, "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси, 26 ёшли Т.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






