АсосийJamiyat

Коронавируснинг тарқалиш даражаси ҳаво ҳароратига боғлиқ эмас — СЭОА директори

'Коронавируснинг тарқалиш даражаси ҳаво ҳароратига боғлиқ эмас — СЭОА директори'ning rasmi

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев коронавируснинг тарқалиши ҳаво ҳарорати билан қанчалик боғлиқ эканлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди:

«Ўзбекистонда ҳарорат юқори пайтда коронавирусни юқтириш даражаси пасаймади, аксинча июлнинг охири, август ойи бошларида  касалланиш ҳолатлари, жумладан, касалликнинг оғир формасига чалиниш ҳолатлари кўпайди. Стационарларга бўлган босим ошди. Вируснинг тарқалиш даражаси ҳаво ҳарорати билан боғлиқ, дея олмайман.

Ҳозир биз касалликнинг чўққисидан ўтдик, вазият барқарорлашди. Аммо бу касалликнинг куз-қиш мавсумидаги ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ навбатдаги тўлқини бўлмайди дегани эмас. Шундай экан, биз пандемия билан курашга тайёргарликни оширишда давом этамиз».

    Бошқа янгиликлар