АсосийДУНË

Навальний комадан чиқди

Алексей Навальнийни Берлиндаги Charite клиникаси шифокорлари сунъий комадан олиб чиқи...

'Навальний комадан чиқди'ning rasmi

Алексей Навальнийни Берлиндаги Charite клиникаси шифокорлари сунъий комадан олиб чиқишди. Бу ҳақда charite.de нашрида ёзилди.

Маълум қилинишича, унинг соғлиғи яхшиланган. Ҳатто у атрофидагиларнинг мурожаатларига жавоб бера бошлаган.

«Бемор тиббий комадан чиқарилиб, нафас олиш мосламасидан узилди. У сўзларга муносабат билдирмоқда. Унинг оғир заҳарланишининг таъсирини баҳолаш учун ҳали эрта », – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг мухолифи ҳисобланувчи Алексей Навальний 20 август куни Сибирда касалхонага заҳарланиш ташхиси остида ётқизилган эди.

Шундан сўнг, Навальнийнинг заҳарланишида Путиннинг қўли борлиги айтилди.

 

    Бошқа янгиликлар