АсосийJamiyat

Абдулла Арипов Тожикистонга боради

'Абдулла Арипов Тожикистонга боради'ning rasmi

Ўзбекистон бош вазири Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобига қурилган ва жиҳозланган умумтаълим мактабининг очилиш маросимига келади, деб хабар берди кун.уз, «Азия-Плюс»га Сўғд вилояти раҳбари маъмуриятидаги манбага асосланиб.

Сўғд вилояти Спитамен туманида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилди. Уни қуриш тўғрисидаги битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Тантанали маросим санаси дипломатик каналлар орқали тасдиқланади.

Сўғд вилояти Спитамен туманида мактаб қурилишидан ташқари, Ўзбекистон томони Хатлон вилояти Кубодиён туманида 200 ўринли шифохона ҳам қурмоқда.

Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилиши тўғрисида маълум қилганди. Шунингдек, тожик томони Фарғона вилоятининг Риштон туманида битта мактабгача таълим муассасасини қурмоқчи.

    Бошқа янгиликлар