АсосийJinoyat

Самарқандда бир аёл бошқа бир аёлнинг фотосуратларини интернет тармоғида тарқатиб шарманда қилмаслик учун 2.200 доллар талаб қилди

'Самарқандда бир аёл бошқа бир аёлнинг фотосуратларини интернет тармоғида тарқатиб шарманда қилмаслик учун 2.200 доллар талаб қилди'ning rasmi

Самарқандда  42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А., нинг (аёл) шахсий фотосуратларини  уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, Ф.А.,дан 2.200 АҚШ долларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 04 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳар Университет ҳиёбонида С.Н., таниши Ф.А., дан 2.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.Н., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар