АсосийJamiyat

Сирдарёда қоғоз ортилган юк автомашинаси ёниб кетди

'Сирдарёда қоғоз ортилган юк автомашинаси ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 15:10 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М 39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83-километрида ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Э. бошқарувидаги “Камаз 61117” русумли юк транспорт воситасининг юкхонасида ёнғин юзага келган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган хабарга кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин баратараф этилган. Ҳайдовчи автомобилнинг юкхонасида "ҳожатхона қоғози" олиб кетаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ёнғин юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар