АсосийJamiyat

Махсус поезд орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

'Махсус поезд орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, махсус поезд рейси орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 952 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаганди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилади.

    Бошқа янгиликлар