АсосийJamiyat

Икки ҳудудда яна 137 ҳолатда вирус аниқланди

'Икки ҳудудда яна 137 ҳолатда вирус аниқланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича 2020 йил 8 сентябр соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 418 (+137) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент вилоятида, 54 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 181 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 41 898 (+304) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 160 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар