АсосийJamiyat

Сенатор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов вафот этди

'Сенатор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов вафот этди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, фидойи журналист, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов 78 ёшида вафот этди.  Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди.

Журналист, сиёсатчи Ш.Уснатдинов 1942 йил Кегейли туманида туғилган. Марҳум Нуроний жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси сифатида узоқ йиллар мамлакатимизнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшган инсон. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган ёзувчи, жамоат арбоби халқимизга «Кимга кеч, кимга тонг саҳар», «Сўнгги овчи», «Кўрганларим, кўнгилдагиларим», «Биринчи қорақалпоқ балетмейстери», «Шоирнинг ёшлиги» каби роман ва қиссаларини мерос қилиб қолдирди. 

Олий Мажлис Сенати марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

    Бошқа янгиликлар