Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Г. чет эл валютасининг қалбаки эканлигини олдиндан била туриб, ўтказиш мақсадини кўзлаб, фуқаро М.га қалбаки 400 АҚШ долларини 2,5 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






