АсосийJamiyat

Фарғонада юк автомобили уриб юборган 6 яшар қизалоқ шифохонада вафот этди

'Фарғонада юк автомобили уриб юборган 6 яшар қизалоқ шифохонада вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 13:25 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Юксалиш МФЙ, Исломобод кўчасида жойлашган 163-уй олдида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.Қ. “Газ-53” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан пиёда, вояга етмаган, 2014 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, 6 яшар М.О. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналар ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини, автомобиль йўлларида ёлғиз ҳаракатланишга рухсат бермасликларини сўраб қоламиз.

 

    Бошқа янгиликлар