Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 9 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 930 (+149) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари Тошкент вилоятида, 36 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли У.Т. (эркак) ҳамда Чирчиқ шаҳрида яшаган 55 ёшли Ғ.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 188 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 42 212 (+314) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 352 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






