АсосийJamiyat

Вояга етмаганлар орасида қайси ёшдагилар COVID-19га чалинишга энг кўп мойил бўлиши маълум қилинди

'Вояга етмаганлар орасида қайси ёшдагилар COVID-19га чалинишга энг кўп мойил бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Вояга етмаганлар орасида 6-7 ёшдаги болалар COVID-19га чалиниши энг юқори мойилликда деб баҳоланади. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.

Таъкидланишича, коронавирус инфекцияси ривожланиш хавфи  қуйидаги болаларда кузатилиши мумкин:

➖тана вазни кам бўлган;

➖ рахит;

➖ темир танқислиги -камқонлик;

➖ бронхиал астмадан азият чекувчилар;

➖ туғма юрак нуксонлари мавжуд бўлганлар;

➖ эндокрин тизими ва сийдик ажратиш тизими касалликларида;

➖ онкологик касалликларда;

➖ турли генезли иммунодефицит холатларда.

Агар сизнинг фарзандингизда юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, дарсларни онлайн ўзлаштириш тавсия этилади, дейди мутахассис.

 

    Бошқа янгиликлар