АсосийJamiyat

Қорақалпоғистон Республикасида бир кунда 10 га яқин оилавий меҳмон уйи очилди

'Қорақалпоғистон Республикасида бир кунда 10 га яқин оилавий меҳмон уйи очилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманининг “Гулдурсин ҳамда “Саҳтиён” МФЙлари ҳамда Чимбой туманининг “Темир жол гузар” МФЙларида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, маҳаллий ҳокимлик, туман давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспекцияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ 10 нафарга яқин оилавий меҳмон уйлари эгаларини якка тартибдаги тадбиркорлик сифатида рўйхатдан ўтказди ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Уларга тегишли гувоҳномалар топширилди. Энди ушбу маҳаллаларда яшовчи оилавий меҳмон уйлари эгалари ўз меҳмон уйларида сайёҳларни қонуний тартибда қабул қилишлари мумкин бўлади. Мазкур маҳаллаларда оилавий меҳмон уйларининг очилиши маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш йўлида хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, бу ишлар Президентнинг 2019 йил 13 августдаги  “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5781-сон фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасидир. 

    Бошқа янгиликлар