1

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 10.09.2020, 14:17
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Юртимизда пандемия сабаб дори ва дори воситаларига бўлган эҳтиёж ошган бир пайтда ноқонуний даромад олиш илинжида бўлган фуқаролар, афсуски ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда дори воситаларинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси фуқаро М.П. хорижда ишлаб чиқарилган ва республика ҳудудига олиб келинганлигини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган, қиймати 60 миллион сўмлик 10 дона “Актемра 20мг/20мл” номли дори воситаларини 2150 АҚШ доллари эвазига “шартли харидор”га сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.А. хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 41,7 миллион сўмлик 694 дона “Клексан 4000” номли дори воситаларини 3850 АҚШ доллари эвазига “шартли харидор”га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

“С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Қўшни давлатдан кириб келган, фуқаро С.И. бошқарувидаги “Mercedes-Benz 2541” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автоулов кабинасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ҳорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 10  миллион сўмлик, 40 қути “Lianhua Qingwen Jiaonang” номли дори воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1