АсосийJamiyat

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Cinema Days-2020” кино кунлари доирасида “Ҳужжатли кино куни” бўлиб ўтди

'“Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Cinema Days-2020” кино кунлари доирасида “Ҳужжатли кино куни” бўлиб ўтди'ning rasmi

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Cinema Days-2020” кино кунлари доирасида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Ҳужжатли кино куни” бўлиб ўтди.  

Тадбирда ҳужжатли кино ижодкорларини тақдирлаш маросими ҳамда “Фильм чизаётган мусаввир”, “Маърифатга бахшида умр” ҳужжатли фильмларининг тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК тарихи ҳақида ишланган махсус видеоролик ҳамда 2020 йилда суратга олинган фильмларнинг қисқача анонслари намойиш этилди.  

Тадбир аввалида семинар ўтказилди.  Семинарда “Ўзбеккино” МА Бош директори Ф.Абдухалиқов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори Б.Адилов, Бадиий раҳбар Д.Шокиров, режиссёрлар Ш.Маҳмудов, Ҳ.Валиев, М.Одиловлар сўзга чиқишди.  

“Ўзбеккино” МА ҳужжатли фильмларни кино санъатининг энг ёрқин турларидан бири сифатида ривожлантиришни, шу жумладан, маҳаллий кинохроника мактабининг тарихий шон-шуҳратини тиклашни ният қилган. 2020 йилда умумий қиймати 8 млрд сўмлик 30 та ҳужжатли фильм ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, шу ўринда 2019 йилда 2 млрд сўм маблағ ҳисобига 13 та фильм ишлаб чиқарилганини қайд этиш жоиз. Бундан ташқари, қўшимча инвестиция жалб қилган ҳолда, 5,5 млрд сўмлик 20 та фильм яратиш режалаштирилган. “Ўзбеккино” МА ишлаб чиқариш жараёнида жами 13,5 миллиард сўм бюджетли 50 та ҳужжатли фильмлар мавжуд.

Бўлиб ўтган “Ҳужжатли кино куни” ҳам соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳужжатли фильмлар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш учун уюштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар