Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 100 ёшдан ошган дарахт ва буталарни аниқлаш ҳамда давлат муҳофазасига олиш борасида тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда қилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар қилади.
Жумладан, Хўжамазгил маҳалласи Фармонтепа қишлоғидаги 41-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида 115 ёшга кирган қатронғи дарахти ва мактаб атрофидаги 11 та 100 ёшдан ошган тут дарахтлари борлиги аниқланди. Соҳа мутахассислари томонидан ушбу дарахтлар алоҳида муҳофазага олиниб, маҳаллий аҳоли ўртасида уларни асраб-авайлаш кераклиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.






