Ширин шаҳрида қўшмачилик ва одам савдосини ўзига касб қилиб олган аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ширин шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни, Боёвут туманида яшовчи фуқаро Қ.Ҳ ни мажбурий тартибда жинсий алоқа қилишга мажбурлайди. Қўшмачи аёл тадбирда мижоз сифатида иштирок этган Гулистон туманида яшовчи С.Ш дан 5 дона 100.000 сўм купюрадаги жами 500.000 сўм миқдордаги пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Тергов гуруҳи томонидан фуқаро А.Р га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






