АсосийJamiyat

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида газ ва электр таъминоти ҳажми оширилади — Энергетика вазирлиги

'Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида газ ва электр таъминоти ҳажми оширилади — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида водий вилоятларида бўлди

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида:

Андижон вилояти истеъмолчиларига:

▫️табиий газ 5,4 фоизга;

▫️суюлтирилган газ 70,8 фоизга;

▫️электр энергияси 10,5 фоизга оширилади.

Фарғона вилояти истеъмолчиларига:

▫️табиий газ 16,4 фоизга;

▫️суюлтирилган газ 48,6 фоизга;

▫️электр энергияси 11,2 фоизга оширилади.

Наманган вилояти истеъмолчиларига:

▫️табиий газ 23,6 фоизга;

▫️суюлтирилган газ 52 фоизга;

▫️электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.

    Бошқа янгиликлар