АсосийDunyo

COVID-19 пандемияси қачон тугаши ноаниқ — ЖССТ

'COVID-19 пандемияси қачон тугаши ноаниқ — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси қачон тугаши ноаниқлигини маълум қилди. Ташкилотнинг фикрича, бир неча йил ичида ушбу касаллик назоратга олиниши мумкин, деб ёзмоқда Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали.

«Айни пайтда биз пандемия қачон тугашини билмаймиз, аммо глобал саъй-ҳаракатлар ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ушбу пандемия бир неча йил ичида назорат остига олиниши мумкин деб ўйлаймиз», дея таъкидлаган ЖССТ матбуот хизмати.

ЖССТ пандемия бошлангандан бери ушбу коронавируснинг юқумлилиги ўзгармаганини маълум қилди.

Ташкилот шунингдек, SARS-CoV2 «ҳали ҳам янги вирус бўлса-да, у ҳақда аллақачон кўп нарса маълум, ушбу маълумот пандемияга самарали жавоб бериш учун ишлатилиши мумкин», - деб қўшимча қилди.

    Бошқа янгиликлар