АсосийJamiyat

Самарқандда поезд қулоқчин таққан болани уриб кетмаслик учун фавқулодда тўхташга мажбур бўлди

'Самарқандда поезд қулоқчин таққан болани уриб кетмаслик учун фавқулодда тўхташга мажбур бўлди'ning rasmi

 6 сентябрь куни соат 06:43 ларда Мароқанд–Тинчлик йўналишидаги юк поезди Каттақўрғон–Зирабулоқ темир йўл бекатларининг 4-пикетида ҳаракатланиб кетаётганида фавқулодда тўхташни амалга оширади.

Каттақўрғон шаҳар «Яккабоғ» маҳалласида яшовчи вояга етмаган Р.Ф. темир йўл излари ичида қулоқчин тақиб кетаётганида орқа томондан келаётган юк поездининг сигнал беришини эшитмайди.

Оқибатда поезд ушбу вояга етмаган шахсни уриб юбормаслик учун фавқулотда тормоз бериб, қийинчилик билан тўхташга мажбур бўлади. Поезд 15 дақиқадан сўнг ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.

Ҳолат маҳалла ва таълим муассасида муҳокама этилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар