АсосийJamiyat

“Йўлқурилиш” АЖга янги раис тайинланди

'“Йўлқурилиш” АЖга янги раис тайинланди'ning rasmi

“Йўлқурилиш” акциядорлик жамиятига Ерниязов Руслан Муптуллаевич бошқарув раиси этиб тайинланди. 

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, ягона акциядорнинг қарори билан жамият кузатув кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди:

Бекенов Сунатулла Хусанович – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;

Назаров Шуҳрат Бахтиёрович – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари;

Холмуродов Нозимжон Қосимович – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;

Абидов Акмал Джурабаевич – Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

Арзикулов Нодир Шодиевич – Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил декабрдаги тегишли ҳужжатларига кўра, “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилган. Унинг ягона акциядори сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган.  

    Бошқа янгиликлар