Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида фуқаро У.Б. қўшни давлат фуқароси У.Ж. томонидан мажбуриятнома асосида қайтариб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кирилган, қиймати 300 миллион сўмлик кулранг “Mercedes-Benz E 350” русумли автоуловни ўзбошимчалик билан рангини қора рангга ўзгартириб, ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракаталари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар қилди.






