АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати яна ошди

'Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати яна ошди'ning rasmi

2020 йил 12 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 850 (+129) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 107 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 62 ёшли А.Ш. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли А.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳрида 275 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.  

    Бошқа янгиликлар