АсосийJamiyat

12 сентябрь: Ўзбекистонда 488 бемор соғайди, 578 киши касалланди

'12 сентябрь: Ўзбекистонда 488 бемор соғайди, 578 киши касалланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кунлик статистикани эълон қилди. Унга кўра, бугун, 12 сентябрь куни мамлакатимизда 578 ҳолатда касаллик қайд этилди.  

Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар