1

Чинозда оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 14:00
Чинозда оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

13 сентябрь куни соат 00:10 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Кўтарма МФЙ ҳудудида, 1986 йилда туғилган Т.С. хавфсизлик камарини тақмасдан “Нексия-3” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган, хавфсизлик камарини тақмаган Ф.Н. бошқарувидаги ”Ласетти” русумли автомобиль билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, “Нексия-3” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Т.С., “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли Ф.Н. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари 40 ёшли Э.Х. ва 25-30 ёшлардаги аёл (шахсига аниқлик киритилмоқда) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, “Ласетти” русумли автомобиль йўловчилари 29 ёшли К.Б. ва 44 ёшли Ю.Ҳ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини, ҳайдовчилар хавфсизлик камаридан фойдаланишларини ва йўловчиларни ҳам огоҳлантиришларини сўраб қоламиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1