1

Видеоси тарқалган Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимига чора кўрилди

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 14:27
Видеоси тарқалган Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимига чора кўрилди

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни саҳифамизда “Оҳангарондаги масхарабоз ГАИ!” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар беришича, мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Оҳангарон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори Д.Машкуровга нисбатан “эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланиши” жазоси эълон қилинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1