АсосийJamiyat

Китоб тумани мактабларида ўқиш 14 сентябрдан бошланмайди

'Китоб тумани мактабларида ўқиш 14 сентябрдан бошланмайди'ning rasmi

Умумтаълим мактабларида санитария талабларига амал қилиниши бўйича мактаб мутасаддиларига кўмак бериш мақсадида 10 минг нафардан ошиқ тиббиёт ходими бириктирилди, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Айни пайтда Китоб тумани мактабларида ўқиш 14 сентябрдан бошланмаслиги айтилмоқда. Бу ҳақда туман Халқ таълими бўлимига асосланиб, Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

"Тумандаги мавжуд эпидемиологик вазият ҳамда COVID-19 га тест топширган ўқитувчиларнинг таҳлил натижалари ҳисобга олинган ҳолда, тез кунда бўлиб ўтадиган Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгашининг қарори билан туман мактабларида анъанавий ёки онлайн ўқитиш жорий этилиши куни эълон қилинади", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар