1

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида йирик ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 15:09
Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида йирик ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида йирик ёнғин содир бўлди. ФВВ ходимлари юзага келган ёнғинни тезкорлик билан бартараф этдилар Бу ҳақда ФВВ расмий канали маълум қилди.

Ёнғин Шеробод туманидаги “Қизириқ” ўрмон хўжалиги ҳудудидаги “Гуримбулоқ” тоғли масканида содир бўлгани айтилмоқда. Қуруқ ўт ёниши сабабли ҳосил бўлган ёнғин 50 га атрофидаги майдонни қамраб олган.  

Офатга қарши курашга Сурхондарё вилоятининг бир неча махсус техникаси ҳамда ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинди.  

Шунингдек, ёнғинни бартараф қилишда ФВДТ га кирувчи бошқа хизматлар ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашдилар. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1