1

Самарқандда ухлаб қолган “Ласетти” ҳайдовчиси икки йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 15:31
Самарқандда ухлаб қолган “Ласетти” ҳайдовчиси икки йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

Самарқандда ухлаб қолган “Ласетти” ҳайдовчиси икки нафар инсоннинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 02:30 ларда содир бўлган. Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, А.Темур МФЙ ҳудудидан ўтган  М-37 автомобиль йўлининг 37-километрида, ҳаракатланиб кетаётган 1989 йилда туғилган Б.А. “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси “Бухоро-Самарқанд” йўналишида бошқарув вақтида ухлаб қолган. Оқибатида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Ў.Ш. бошқарувидаги “ПАЗ-742” русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган.

Натижада, “Ласетти” русумли автомобиль йўловчилари 49 ёшли А.А. ва 55 ёшли Б.Ж.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ушбу автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Б.А. ҳам тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.А. бир йил мобайнида бир маротаба қоидабузарлик содир этган.

ИИВ ЙҲББ барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўрамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1