1

ССВ рақамларни яширишдан умуман манфаатдор эмас – ССВ матбуот котиби

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 16:00
ССВ рақамларни яширишдан умуман манфаатдор эмас – ССВ матбуот котиби

Ижтимоий тармоқларда ва аҳоли орасида ССВ коронавирус билан боғлиқ рақамларни яшираётгани тўғрисида турли фикр-мулоҳазалар тарқалмоқда. Бу мунозаралар ҳақида вазирлик матбуот котиби қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

 «ССВ рақамларни яширишдан умуман манфаатдор эмас. Қолаверса, шахсан давлат раҳбарининг ўзи бу борада аниқ маълумот бериш зарурлигини алоҳида эслатиб қўйган. Биз ҳам давлат раҳбарини, ҳам халқни алдаб нима қилдик?

Энди бевосита шубҳалар туғилиши сабабларини яна бир бор эслатиб ўтсам.

Энг аввало, шуни билишимиз керак, коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди. Аммо юқумли касалликларга ихтисослашган ва юртимизнинг қатор ҳудудларида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бундай беморлар ҳам стационар шароитда даволанишлари учун зарур шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирда улар шундай масканларда даволанишмоқда.

Мамлакатимиздаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари ўз номидан ҳам маълум, коронавирусга тахмин қилинган ёки унинг аломатлари бўлган беморларни қабул қилади. Касаллик тасдиқланса улар дарҳол расмий статистикада қайд этилади ва юқумли касалликлар шифохоналарига йўналтирилади.  

Табиийки, у ерда коронавирус тасдиқланмаган, лекин бошқа касалликлардан азият чекаётган беморлар ҳам жуда кўп. Шуларнинг ҳисобига шифохоналардаги беморлар сони коронавирусдан даволанаётган беморларнинг вазирлик эълон қилаётган расмий миқдоридан фарқли эканини кўриш мумкин», — деди ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев KUN.UZга берган интервьюсида.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1