1

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 16:08
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Низомга кўра, Агентликнинг қабул қилган қарорлари давлат органлари, бошқа ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Агентлик юридик шахс ҳисобланиб, ўз номи ёзилган ва Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига эга бўлади.

Агентлик тизимига агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, “Yoshlar media xoldingi” АЖ киради.

 Ҳудудий бўлинмалар (туманлар ва шаҳарлар бўлимлари бундан мустасно) юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги Президентнинг ПФ-6017-сон Фармони билан ташкил этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1