АсосийJamiyat

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида ўқув йили бошланмоқда

'Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида ўқув йили бошланмоқда'ning rasmi

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида 2020/2021-ўқув йили жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб амалга оширилади.

Спорт таълим муассасаларида таълим жараёнлари ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, анъанавий ёки онлайн (масофавий) шаклда ташкил этилади.

Спорт таълим муассасаларида ўқишни анъанавий шаклда давом эттириш истагини билдирган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ёзма розилик талаб этилади, шунингдек, ўқувчиларга, соғлиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этиши ҳамда уларнинг ота-оналаридан ёзма розилик олингандан сўнг, ўқишга келишларига рухсат берилади.

Жорий йилнинг 20 cентябридан бошлаб бошқа спорт базаларда (оромгоҳ, санатория) тасдиқланган санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг рухсати билан ўқув-машқ йиғинларини ташкил этишга рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар