1

Эртага Ўзбекистонда 2635 та мактаб анъанавий шаклда дарс жараёнини бошлайди

ЖАМИЯТ 13.09.2020, 18:00
Эртага Ўзбекистонда 2635 та мактаб анъанавий шаклда дарс жараёнини бошлайди

7 сентябрь кунидан эътиборан очилган мактабларни ҳисоблаганда 14 сентябрь куни очиладиган жами мактаблар сони 2635 тани ташкил қилади.  Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда. 

Аввал хабар берилганидек Республикадаги қолган мактаблар октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий   ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.  

Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Бунда ҳар ҳар бир ҳудуд индивидуал тарзда ёндашаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Айтайлик, Навоий вилоятидаги баъзи мактабларда дастлабки ҳафталарда асосан бошланғич синф ўқувчилари  анъанавий таълим шаклига жалб қилинмоқда, бошқа вилоятларда эса мактабнинг ҳар бир синфи турли вақтда ва навбатда ўқишни ташкил қилмоқда.  

Ҳар бир вилоят ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, мактаблар синф раҳбарлари орқали ота-оналарни хабардор қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.  

Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.  

Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1