1

Оҳангаронда 22 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди

ЖАМИЯТ 14.09.2020, 11:05
Оҳангаронда 22 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг берган дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 7:20 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида  ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган М.П. “Ваз 2107” русумли автомобилни “Ангрен-Оҳангарон” йўналишида бошқариб кетаётиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган 50-55 ёш атрофидаги эркак кишини (шахсига аниқлик киритилмоқда) уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, шахси номаълум пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз" дейлади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1