Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Жаббаров Дониёр Рахимовичларнининг вафоти муносабати билан марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
Шу кунга қадар ушбу ходимлар коронавирус ифекцияси билан хасталаниб, шифохонага ётқизилган эди.
Подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич, 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.


Майор Жаббаров Дониёр Рахимович ҳам вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.

Юқорида номлари тилга олинган ходимларимиз, афсуски, кўринмас ёвга қарши курашиб, халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ушбу касалликни юқтириб олганлар.
Улар сўнгги нафасига қадар элу юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиб, инсонларнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаёти учун ширин жонларини аямадилар. Кўрсатган фидойиликлари ва матонати асло хотирамиздан ўчмайди. Дейилади ФФВнинг расмий ахборот телеграм каналида.






