"ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" МЧЖ ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази билан ҳамкорликда Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг умумтаълим мактабларида «Лукойл» компанияси ҳомийлиги асосида робототехника курсларини ташкил этади. Бу ҳақда Марказ Даракчига маълум қилди.
Маълумки, халқ таълими тизимида ўқувчи ёшларни келажакда касб-ҳунарга тайёрлаш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Шунингдек, робототехника истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Бухоро ва Қарши шаҳарларида иккита умумтаълим мактабларида умумий лойиҳа қиймати қарийб 243 млн. сўмлик робототехника синфлари жорий йилнинг сўнгига қадар ташкил этилади.
Келажакда «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ ҳамда халқ таълими соҳасида ушбу лойиҳани кенгайтириш ва янги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.






