Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-каналида Россия федерациясининг бир қатор вилоятларидаги мавжуд иш ўринлари ҳақида эълон берилди.
Унга кўра,
Челябинск вилоятида сабзавот етиштириш ишларига 50 нафар фуқаро таклиф этилмоқда.
Ойлик иш ҳақи: ишлаб чиқариш нормасини бажарган тақдирда соатига 130 рубль.
Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади.
Ўзбекистондан Челябинск вилоятига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.
Талаблар: 18-45 ёшда бўлган, ўрта маълумотли аёл ва эркаклар. Иш тажрибасининг аҳамияти йўқ. Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда иш ҳақи ўзгармайди.
Калуга вилояти Людиново шаҳрида сабзавот етиштириш ишларига 100 нафар фуқаро таклиф этилмоқда.
Ойлик иш ҳақи: ишлаб чиқариш нормасини бажарган тақдирда соатига 130 рубль.
Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш жойи, овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади.
Ўзбекистондан Калуга вилоятига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.
Талаблар: 18-45 ёшда бўлган, ўрта маълумотли аёл ва эркаклар. Иш тажрибасининг аҳамияти йўқ. Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда иш ҳақи ўзгармайди.
Воронеж шаҳрида қишлоқ хўжалиги (қўзиқорин етиштириш) ишларига 200 нафар фуқаро таклиф этилмоқда.
Иш вақти: ҳафтасига 6 кун, ишчининг истагига кўра, ҳафтасига 7 кун бўлиши мумкин.
Ойлик иш ҳақи: ишлаб чиқариш нормасини бажарган тақдирда соатига 130 рубль.
Вақтинчалик яшаш жойи учун рўйхатга олиш, яшаш жойи, овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади.
Ўзбекистондан Воронежга етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.
Талаблар: 18-45 ёшда бўлган, ўрта маълумотли аёл ва эркаклар. Иш тажрибасининг аҳамияти йўқ. Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда иш ҳақи ўзгармайди.
Калининград вилоятидаги озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қадоқлаш (балиқ ва паррандани қайта ишлаш) ишларига 200 нафар фуқаро таклиф этилмоқда.
Ойлик иш ҳақи: ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига қараб 30-50 минг рубль (400-670 АҚШ доллари атрофида).
Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш жойи, ойлик патент тўловлари иш берувчи томонидан тўланади.
Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи томонидан фоизсиз қарз берилиши эвазига қопланади.
Ўзбекистондан Калининград шаҳрига бориш, овқатланиш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.
Талаблар: 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёл ва эркаклар, маълумоти ва иш тажрибасининг аҳамияти йўқ, синов муддати 10 кун.
Маълумот учун: Ўзбекистондан Калининград шаҳрига чартер рейс орқали номзодларни етказиш мўлжалланмоқда.
Боғланиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги минтақавий филиалларининг қуйидаги телефон рақамларига телефон қилишингиз мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 222-45-22
Тошкент вилояти 71 202-33-55
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20