АсосийJamiyat

Нуротадаги «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент – Нурота автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

'Нуротадаги «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида  Тошкент – Нурота автобус қатнови йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси ва туманда жойлашган «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги қошидаги “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан Тошкент – Нурота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Мазкур йўналишда қатновлар жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан бошланади. Тошкент – Нурота йўналишидаги автобус соат 11:00 да “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Нурота автовокзалидан эса автобус соат 6:30 да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади.  

Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.  Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан, шунингдек, Uztrans.uz ягона интерактив  ахборот портали ва avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкинлиги айтилмоқда.  

Қўшимча маълумотларни  (71) 207-87-00 телефон рақамидан билиб олишингиз мумкин.     

    Бошқа янгиликлар