20 ёшли ҳайдовчи "Ваз 2107"да уриб юборган қизалоқ шифохонада вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермокда.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р 114 автомобиль йўлининг 16-километрида, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.Қ. “Ваз 2107” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлга югуриб чиққан пиёда, 2011 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, вояга етмаган, 9 ёшли М.О. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар вояга етмаган фарзандларига автомобиль йўли атрофида ҳаракатланишга рухсат бермасликларини, доимо назорат қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
21.09.2021, 11:51
Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг...06.08.2021, 18:19
Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга...26.07.2021, 13:11
МИБда жорий йилда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 трлн сўм ёки 2 баробарга ўсди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро...05.05.2021, 17:32
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тойлоқ туманида МИБ ва ИИБ ходимлари одамларни уйларини бузишаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинганди.Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармасининг маълум қилишича, фуқаролик...