Куни кеча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
- полковник Қиличов Зулфиқор Пардакулиэвич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси Радиасион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сафарбарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган;
- полковник Азизов Файзулло Абдуллаэвич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар полковник Ф.Азизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика моддий-техник таъминот маркази бошлиғининг ўринбосари - Таъминот базаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган;
- подполковник Садиров Хуршид Эргашевич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази Фавқулодда вазиятларни башоратлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган;
полковник Абдухаликов Абдураззоқ Абдумуталипович Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У ҳозирги кунга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган;
"Шу муносабат билан вазирлик раҳбарияти ва шахсий таркиби юқорида номлари келтириб ўтилган ходимларни самимий муборакбод этади ва келгусидаги хизмат фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қолади" дейилади хабарда.






