Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этиб, парламентга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини тақдим этмоқда.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Ушбу Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳамма учун виждон эркинлигини кафолатлаш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, ҳар бир шахснинг диний эътиқоди эркинлигини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунга киритилаётган янгиликлардан бири диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.
Мажлис давом этмоқда...






