АсосийJamiyat

Маҳалла ходимларининг ишлари рейтинг тизими орқали қандай баҳоланади?

'Маҳалла ходимларининг ишлари рейтинг тизими орқали қандай баҳоланади?'ning rasmi

Бугун АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Маҳалла ходимларининг ишлари рейтинг тизими орқали баҳоланадими?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Ушбу баҳолаш тизимига кўра фуқаролар йиғинлари раисларининг учта ўринбосари, битта мутахассис ҳамда фуқаролар йиғинидаги комиссияларнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган самарали фаолияти йиғиндиси ҳисобга олинади.  

Якунда “намунали”, “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” фуқаролар йиғинлари аниқланиб, “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинларининг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар моддий рағбатлантириб борилади.

Шунингдек, йил якуни натижалари бўйича “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

    Бошқа янгиликлар