Навоийда қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 15.09.2020, 16:38
Навоийда қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

2020 йил 24 август куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1985 йилда тўғилган Қучқоров Райим (шахси ўзгартирилган) 2020 йил 30 апрель куни соат 15:00ларда Хатирчи тумани “ХХХ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйининг хонасида, хона деразасини очиб қўйиб, дам олиб ётганида, уйини ёнидан аҳоли фойдаланиши учун ўтказилган ариқ бўйлаб томорқасини суғориш учун қўлида кетмон билан ўтиб кетаётган қўшниси Н.Мирзаевни, (шахси ўзгартирилган) ариқ бўйига улар томонидан одамни ҳаратланишига халақит берадиган жонли девор (живой изгородь) ўсимлиги экилганидан норози бўлиб, қўшнилар шаънига ҳақоратли сўзларни айтиб келаётганлигини эшитиб, ётган жойидан туриб, уйнинг орқа томонига чиқиб, ариқ бўйлаб кетаётган Н.Мирзаевни тўхтатиб, нима сабабдан оиласини ҳақорат қилаётганлигини айтиб, у билан ўзаро жанжаллашган.  

Шунда Н.Мирзаев ариқ аҳоли фойдаланиши учун ўтказилганлигини, унинг атрофига экилган жонли девор ўсимлигини олиб ташлашни бир неча марта айтган бўлса-да, олиб ташламаганлигини айтиб, Р.Қучқоров билан тортишиб, уни ариққа итариб тушириб юборган вақтида, Р.Қучқоров бундан ғазабланиб, Н.Мирзаевнинг қўлидаги кетмонни тортиб олиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида кетмоннинг тиғ томони билан Н.Мирзаевнинг ҳаёти учун муҳим бўлган бош соҳасига бир марта зарб билан қасддан уриши натижасида Н.Мирзаевга Суд-тиббиёт экспертизасининг 13.05.2020 йилги 23-сонли хулосасига кўра ҳаёти учун ҳавфли бўлган оғир тан жарохати етказиб, воқеа жойида вафот этишига сабабчи бўлган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 13.05.2020 йилги 23-сонли хулосасида Н.Мирзаевнинг ўлимига бош мия очиқ жароҳати, калла гумбаз суягининг синиши ҳамда мия тўқимасининг эзилиб, оғир даражали лат ейиши, бош мия тўқимасига, пардалари остига ва қоринчаларига қон қуйилиши каби ҳаёти учун ҳавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Суд, Р.Қучқоровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб 11 (ўн бир) йилга муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Зайниддин Ҳамдамов,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судья ёрдамчиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1