Бухорода оилалар ўртасида оммавий муштлашув бўлди, жанжал иштирокчиларидан бирини “Кобальт"да босиб кетмоқчи ҳам бўлишди (видео)

ЖАМИЯТ 15.09.2020, 18:45
Бухорода оилалар ўртасида оммавий муштлашув бўлди, жанжал иштирокчиларидан бирини “Кобальт"да босиб кетмоқчи ҳам бўлишди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бўлгани айтилаётган катта жанжал видеоси тарқалди.

Ҳолатга Бухоро вилояти ИИБ аниқлиқ киритди.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 5-сентябрь куни тахминан соат 14-30 ларда Олот туман “Асажам” МФЙда яшовчи фуқаро А.М. собиқ турмуш ўртоғи Г.Э. билан биргаликдаги турмуши давомида туман хокимлиги томонидан ажратилган ер майдонига қурилган савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчасига, онаси Д.Ч. ва янгаси Р.Ч. лар билан борган . Собиқ турмуш ўртоғи Г.Э. ва унинг акаси У.Э., отаси К.Э., амакилари И.Э., Г.Э. ҳамда бошқа қариндошлари уларни ножўя сўзлар билан хақорат қилиб, бир-бирларини уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати Олот тумани Ички ишлар бўлими томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган.

Видеотасвирда мазкур ҳодиса вақтида икки нафар ички ишлар органлари ходимлари жанжаллашаётган фуқароларни ажратаётганлик ҳолати кўринган.

Ушбу ходимларнинг бири туман Ҳуқуқубузарликлар профилактикаси инспектори лейтенант Х.Абдурахмонов, иккинчиси вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси МТБ инспектори капитан М.Шамсиев.

Жанжал вақтида фукаро Г.Э. ва унинг қариндошлари, чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори лейтенант Х.Абдурахмоновнинг қонуний талабларини бажармасдан, собиқ турмуш ўртоғи М.А. билан бир-бирларини ҳақорат қилиб ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Шу вақтда юритувида бўлган ариза юзасидан суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун Олот туманига бораётган Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси МТБ инспектори капитан М.Шамсиев йўлдан ўтиб кетаётиб, мазкур жанжални кўриб қолган ва жанжални бартараф қилиш чораларини кўрган.

Шунингдек, ушбу жанжал вақтида фуқаро Г.Э.нинг акаси У.Э. амакиси Ғ.Э.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли 80E181ОА давлат рақамли автомашинанинг олд қисми билан фуқаро М.А. ни қасддан уриб юбориб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, барча иштирокчилардан ҳамда мазкур жанжалнинг гувоҳи бўлган фуқаролардан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳолат юзасидан жанжалда иштирок этган барча фуқароларга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Олот тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1