АсосийJamiyat

Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси Пискент туманига ҳоким бўлди. Янги прокурор, бош солиқчи ва ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди

'Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси Пискент туманига ҳоким бўлди. Янги прокурор, бош солиқчи ва ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди'ning rasmi

 Пискент тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда, сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Р.Рихсиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2003  йилда Тошкент давлат молия институтини, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.  

Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Шунингдек, Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилган.

Яъни:

Джураев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори

Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи

Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи.

    Бошқа янгиликлар