АсосийJamiyat

Эртага Тошкентнинг Олмазор туманида ичимлик суви ўчирилади

'Эртага Тошкентнинг Олмазор туманида ичимлик суви ўчирилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.  Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан 17 сентябрь соат 09.00 дан 18 сентябрь соат 13.00 гача Олмазор туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

- ЎзМУда;

- ТТАда;

- Шифокорлар шаҳарчасида;

- Олимпия мавзесида;

- Хўжаев мавзесида;

- “Бешкўрғон” маҳалласида;

- “Мойкўрғон” маҳалласида.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054

 

    Бошқа янгиликлар