АсосийJamiyat

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди

'Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди'ning rasmi

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, жонкуяр уламо, фидоий инсон Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Раҳматли Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги "Четсув", "Қорабоғ", “Зангиота” жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилди", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар